АсосийJamiyat

​Маданият ва спорт ишлари вазирлиги алоҳида вазирлик ва қўмитага ажратилди

'​Маданият ва спорт ишлари вазирлиги алоҳида вазирлик ва қўмитага ажратилди'ning rasmi

15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида фармон имзолади.

Маданият ва спорт соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш, мазкур соҳада Ўзбекистон халқининг бой ва ўзига хос маданияти, санъати ва ижодиётини янада ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини тубдан юксалтириш, аҳоли кенг қатламлари орасида маънавий-ахлоқий камолот ва соғлом турмуш тарзига интилишни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилди.

Унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил қилинади.

    Бошқа янгиликлар