АсосийJamiyat

​1 мартдан савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш объектлари терминаллар билан жиҳозланмасдан фаолият юритмайди

'​1 мартдан савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш объектлари терминаллар  билан жиҳозланмасдан фаолият юритмайди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантиришга қаратилган қарорига асосан 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар аҳолидан тўловларни пластик карточкалар орқали қабул қилиш имконини берувчи тўлов терминаллари билан жиҳозланмасдан фаолият юритиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди, дея хабар беради Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тижорат банклари, Ўзбекистон банклар ассоциацияси ва Ягона умумреспублика процессинг маркази билан ҳамкорликда 10 кун муддатда чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш объектларининг тўлов терминаллари билан жиҳозланганлигини инвентаризациядан ўтказиш, инвентаризация натижаларига кўра қисқа муддатда, керакли миқдордаги ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатилиши ва уларни заруратга қараб узлуксиз электр қуввати билан таъминловчи техник воситалар билан жиҳозланишини таъминлаш, янги ўрнатилган ҳисоб-китоб терминалларини тадбиркорлик субъектларидан ариза тушган кундан бошлаб уч кундан кўп бўлмаган муддатда рўйхатга олинишини таъминлаш вазифалари юклатилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар