Испания чемпионати 23-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида “Эспаньол” футболчиларини қабул қилди.
Қизиқарли кечган ўйинда мадридликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Дастлабки голга 33-дақиқада Альваро Мората муаллифлик қилди.
Иккинчи голни эса жароҳатидан тузалиб сафга қайтган Гарет Бэйл киритди. У 71-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 83-дақиқада гол киритди.
Реал Мадрид – Эспаньол 2:0
Голлар: 1:0 – 33 Мората, 2:0 – 83 Бэйл.
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Начо (Марсело, 81), Карвахаль, Пепе, Ковачич (Каземиро, 61), Кроос, Иско, Васкес, Роналду, Мората (Бэйл, 71).
Эспаньол – Лопес, Дуарте, Кариколь, Рейес, Диоп, Хави Фуэго, Лопес Сильва, Хурадо (Васкес, 82), Рейес (Перес, 46), Пьятти, Морено.
Огоҳлантиришлар: Морено (28), Ковачич (41), Иско (48), Хави Фуэго (53), Диоп (68), Кариколь (80), Каземиро (82).