1

​Самарқандда ноқонуний равишда дори-дармон савдоси билан шуғулланаётган ҳуқуқбузарлар фош этилди

ЖАМИЯТ 20.02.2017, 16:35
Теглар: Жиноят
​Самарқандда ноқонуний равишда дори-дармон савдоси билан шуғулланаётган ҳуқуқбузарлар фош этилди

Президентимизнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Самарқанд вилояти давлат солиқ идоралари томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Қарорга кўра, 2017 йилнинг 1 январидан четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари, тиббиёт буюмларини, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда чекланган савдо устамалари билан сотиш белгиланди.

Аммо мазкур соҳада ҳали-ҳамон белгиланган тартибларга зид ҳолатлар, ноқонуний равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Жумладан, вилоят давлат солиқ органлари томонидан январь ойида беш ҳолатда давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний равишда дори-дармон воситалари савдоси билан шуғулланувчи ҳуқуқбузарлар аниқланиб, улардан 3,2 миллион сўмлик дори воситалари олиб қўйилди.

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимларининг 28 январь куни ўтказган рейд текширувида фуқаро У.Дониёров ҳеч қандай ҳужжатсиз, ноқонуний равишда дори-дармон воситаларини сотаётгани аниқланди. Ундан қиймати 1 миллион 600 минг сўмлик 53 турдаги дори-дармон воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси ҳамда солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими ходимларининг 30 январь куни ҳамкорликда ўтказган тадбирида “Пайариқ деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятининг Давтепа филиалида фуқаро Д.Шаропов ноқонуний равишда дори-дармон воситалари савдоси билан шуғулланаётгани аён бўлди. Ундан тегишли ҳужжатлар асосида 1 миллион 752 минг сўмлик 184 турдаги дори-дармон воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1