АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 10 000 сўмлик купюра муомалага чиқарилади

'Ўзбекистонда 10 000 сўмлик купюра муомалага чиқарилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги 10 минг сўмлик купюрани муомалага чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 10000 сўмлик банкноталарнинг чиқарилиши тўғрисида"ги қарорга Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев имзо чеккан.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 10000 сўмлик банкнотнинг намунаси ҳамда дизайни маъқулланган. Янги купюра қачондан муомалага чиқарилиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 100,200,500,1000 ва 5000 сўмлик купюралар муомалага чиқарилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар