1

“Бунёдкор” ҳам ОЧЛ–2017 мусобақасини мағлубият билан бошлади

СПОРТ 22.02.2017, 00:25
Теглар: Футбол
“Бунёдкор” ҳам ОЧЛ–2017 мусобақасини мағлубият билан бошлади

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “С” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Жидданинг “Ал-Аҳли” ва Тошкентнинг “Бунёдкор” клублари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди.

Prince Abdullah al-Faisal Stadium майдонида ўтган беллашувда саудияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Ал Сома ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқада Самлан Мувашар ҳисобни оришди. Учрашувда бошқа голлар киритилмади ва “қалдирғочлар” 2017 йилги Осиё Чемпионлар Лигасини мағлубият билан бошлади.

Мазкур гуруҳдан ўрин олган яна бир ўйинда БААнинг “Ал-Айн” клуби ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг яна бир клуби – “Локомотив” кеча, 21 февраль куни ОЧЛ 1-тури доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Таавон” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 1-тур

“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) 2:0

Голлар: Ал Сома (13), Салман Мувашар (53)

Огоҳлантиришлар: Ал Бассас (84) – Аҳмадалиев (67)

“Ал Аҳли”: Ал Мусайлим, Салман Мувашар, Ал Жассим, Умар Ал Сома (Асери, 90), Яннис Фетфатцидис (Ал Бассас, 71), Муҳаммад Абдулшафи, Саид Ал Муваллад, Мутаз Ҳавсави, Саид Рубаие, Абдулфаттоҳ Товфиқ (Ал Могаҳви, 79), Саад Абдуламир.

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Душан Мичич, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзод Нурматов (Вадим Чемиртан, 56), Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Эсонқулов, 72), Аҳмадалиев, Отабек Шукуров (Алишер Саноев, 61).

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1