1

ОЧЛ–2017. “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви қатарлик ҳакамларга топширилди

СПОРТ 22.02.2017, 11:57
Теглар: Футбол
ОЧЛ–2017. “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви қатарлик ҳакамларга топширилди

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” (Эрон) учрашувига қатарлик Фаҳад Жаббор Ал Марри бош ҳакам этиб тайинланди.

Унга қанотларда ҳамюртлари Юсуф Ориф Ал Шамари ва Жума Муҳаммад Ал Буршаид кўмаклашади. Захира ҳаками вазифаси уммонлик Ёқуб Саид Абдуллоҳ Абдул Боқига юклатилди. Учрашув комиссари бўлиб мальдивлик Аҳмад Шаҳир ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси этиб БААлик Али Ҳамад Маҳдад Саиф Албедвави тайинланди.

“Бунёдкор” ва “Зоб Аҳан” ўртасидаги ўйин 13 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00 да бошланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ–2017 “С гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал-Айн” учрашувини Жарред Жиллетт бошчилигидаги австралиялик ҳакам гуруҳи бошқариб боради.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1