1

Ла Лига. “Реал” сенсацион мағлубиятни қабул қилиб олди

СПОРТ 23.02.2017, 08:49
Теглар: Футбол, Реал мадрид
Ла Лига. “Реал” сенсацион мағлубиятни қабул қилиб олди

Испания чемпионати 16-тур қолдирилган ўйинида “Реал Мадрид” футболчилари сафарда “Валенсия” меҳмони бўлишди.

Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда мадридликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Симоне Дзадза ҳисобни очган бўлса, 9-дақиқада Орельяна ҳисобни оширди.

Биринчи бўлим якунида Роналду ҳисобни қисқартирди, аммо ўйинда бошқа голлар бўлмади. Шу тариқа мадридликлар 3 очкодан қуруқ қолди ва Испания чемпионатидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Валенсия – Реал Мадрид 2:1

Голлар: 1:0 – 4 Дзадза, 2:0 – 9 Орельяна, 2:1 – 44 Роналду.

Валенсия – Диего Алвес, Гарай, Гайя, Жоау Канселу, Мангаля, Парехо, Перес, Орельяна (Солер, 56), Нани (Сикейра, 39), Дзадза (Суарес, 74), Мунир.

Реал Мадрид – Навас, Варан (Начо, 73), Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Модрич (Васкес, 76), Хамес (Бэйл, 62), Роналду, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Заза (19), Карвахаль (29), Мунир (43), Перес (54), Варан (59), Мангаля (67), Парехо (90).

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Реал” Мбаппе бўйича янги шартнома тайёрламоқда

13.11.2021, 16:07

Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансфер ойнаси вақтида “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда RMS хабар берди. Қайд этилишича, “қироллик” клуби 22 ёшли франциялик футболчининг...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1