1

ЕЧЛ. “Ювентус” 1 киши кўп бўлиб “Порту”ни мағлубиятга учратди

СПОРТ 23.02.2017, 08:30
ЕЧЛ. “Ювентус” 1 киши кўп бўлиб “Порту”ни мағлубиятга учратди

Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал илк ўйинида “Порту” жамоаси ўз майдонида “Ювентус” футболчиларини қабул қилди.

Мазкур беллашувда 27-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилган “Порту” 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Туринликлар икки голни ҳам иккинчи бўлимда киритдилар. 72-дақиқада Марко Пьяца жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Дани Алвес ғалабани мустаҳкамлади.

Порту (Португалия) – Ювентус (Италия) 0:2

Голлар: 0:1 – 72 Пьяца, 0:2 – 74 Дани Алвес.

Порту – Касильяс, Перейра, Фелипе, Маркано, Теллес, Данилу Перейра, Эррера, Рубен Невеш (Корона, 61), Браими (Диогу Жота, 73), Андре Силва (Лайюн, 30), Соарес.

Ювентус – Буффон, Лихтштайнер (Дани Алвес, 73), Бардзальи, Кьеллини, Алекс Сандро, Хедира, Пьянич, Куадрадо (Пьяца, 67), Дибала (Маркизио, 86), Манжукич, Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Теллес (25), Перейра (45), Лихтштайнер (50), Эррера (85), Маркано (89).

Четлатиш: Теллес (27)


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1