АсосийDunyo

​Хитойлик йигит севгилисига пулдан ясалган гулдаста совға қилди(Фото)

'​Хитойлик йигит севгилисига пулдан ясалган гулдаста совға қилди(Фото) 'ning rasmi

Хитойда яшовчи фуқаро севишганлар куни арафасида севган қизига 10 минг юан миқдоридаги пулдан ташкил топган гулдаста совға қилди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.

Чанчунь шаҳридаги гул дўконларидан бирига ноодатий буюртма келиб тушди. Мижозлардан бири бир даста пулдан севгилиси учун гулдаста ясаб беришларини сўради. Пулларнинг умумий миқдори 10 минг юан эди.

Йигитнинг сўзларига кўра, у ўз совғаси билан кириб келган товуқ йилини севгилиси билан муваффақиятли ўтказишга умид қилишини билдирмоқчи бўлган.

Бошқа янгиликлар