1

​Тошкентда 2-синф ўқувчисини зўрлашга урунган 33 ёшли педофил қўлга олинди

ЖАМИЯТ 24.02.2017, 09:36
Теглар: Тошкент, Жиноят, Қиз
​Тошкентда 2-синф ўқувчисини зўрлашга урунган 33 ёшли педофил қўлга олинди

20 февраль куни кеч соат 22:30 да Тошкент шаҳри Олмазор тумани ички ишлар бўлимига 159-мактабнинг 2-синфида ўқийдиган қизнинг ота-онасидан ариза тушди. Унда номаълум шахс қизнинг номусига тегишга урингани маълум қилинган, деб ёзади «Новости Узбекистана».

«Номаълум эркак қизалоқни ўз велосипедига ўтказиб, Себзор даҳасидаги тўққиз қаватли уйлардан бирига қараб йўл олган. У қизни чердакка олиб чиқиб, деворга тираб, ечинтира бошлаган. Шу вақт қизча отаси милицияда ишлашини айтиб, бақирган. Эркак қўрққанидан қизни ташлаб қочган», — деди ички ишлар ходимлари.

21 февраль куни Қорақамиш даҳасида тартибни сақлаш ходимлари томонидан «Тузоқ» операцияси ўтказилган. Соат 18:30 ларда Олмазор туманидаги «Аъло» ресторани яқинида шубҳали шахс қўлга олинди. Тахмин қилинганидек, у велосипедда бўлган.

Текширув натижасида у 1984 йилда туғилган, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро бўлиб чиққан. Сўроқ вақтида айнан шу шахс бир кун аввал Себзорда 2-синф ўқувчисини зўрлашга урингани аниқланган.

«Айбланувчи бўйича зарур ҳужжатлар тўпланиб, Олмазор туман ички ишлар бўлимига топширилган», — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1