1

​Тошкентда оғир жиноят фош этилди

ЖАМИЯТ 24.02.2017, 11:05
Теглар: Тошкент, Жиноят
​Тошкентда оғир жиноят фош этилди

2017 йил 6 феврал куни тахминан соат 18:30ларда Тошкент шаҳар Учтепа туманида 4-5 нафар номаълум шахс қора рангли ниқоб ва қўлқоб кийган ҳолда давлат рақами номаълум бўлган, оқ рангли “Нексия-1” русумли автомашинада келиб, “Нексия-2” русумли автомашина ҳайдовчиси, Учтепа туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқарога нисбатан куч ишлатиб, қўлларига пластмассадан ясалган кишан тақиб, бошига қора рангли ниқоб кийдирган ҳолда, автомашинада номаълум томонга олиб кетишган. Сўнг унинг белига қўлбола, ясама мослама тақиб, уни ўлдириш билан қўрқитиб 20.000 (йигирма минг) АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилишган, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан 7 феврал куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 137-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари ва 165-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни содир этганликда гумонланган 5 нафар шахслар қўлга олиндилар.

Жиноятда гумонланувчиларнинг бири - муқаддам судланган, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1968 йилда туғилган шахс, унинг жиноий шерикларининг 2 нафари Паркент туманида яшовчи – 1969 йилда ва 1978 йилда туғилган, яна 2 нафари эса пойтахтнинг Учтепа туманида яшовчи 1984 ва 1991 йилда туғилган шахслар эканлиги аниқланди.

Олиб борилган, тезкор-суриштирув ишлари натижасида, юқорида қайд этилган жиноятни улар 1991 йилда туғилган жиноий шерикларининг “Нексия” русумли автомашинада содир этганликлари фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор-тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1