АсосийJamiyat

​Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига раҳбар тайинланди

'​Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига раҳбар тайинланди'ning rasmi

Олимпия шон-шуҳрати музейи директори Қурбонов Рустам Жавдатович Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раис этиб тайинланди.

Рустам Қурбонов – меҳнат фаолияти давомида бир қатор раҳбар лавозимларда хизмат қилган. Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари, Бектемир тумани ҳокими, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, "Ўзбектуризм” компанияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири, 2009 йилдан бошлаб Олимпия шон-шуҳрати музейи директори лавозимида фаолият кўрсатган.

Фото: daryo.uz

    Бошқа янгиликлар