1

​Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл муҳокамаларга сабаб бўлмоқда(Видео)

ЖАМИЯТ 25.02.2017, 11:12
Теглар: Видео, ЙТҲ, Тошкент
​Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл муҳокамаларга сабаб бўлмоқда(Видео)

ЎзМТРКнинг “Тошкент” телеканалида эфирга узатиладиган “Пойтахт йўлларида” кўрсатувида намойиш этилган видеолавҳа ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Мазкур видеода маст ҳолатда ва тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқараётган ҳайдовчини ЙПХ ходими тўхтатади. Ҳайдовчи ЙПХ ходимига қўпол муомала қилиб, унга исмини айтишдан бош тортган. Шунда Spark русумли автомобиль ичида ўтирган йўловчи аёллардан бири ЙПХ ходимини ҳақорат қила бошлайди. Маълум бўлишича, у ЙПХ ходимининг жетонини ҳам юлиб олган. Видеода аёл бу ҳолатни инкор этаётган бўлса-да, Ички ишлар бошқармасига борганидан сўнггина ЙПХ ходимининг жетонини қайтариб берган.

Мазкур видеоролик Facebook`даги “Водители Ташкента” гуруҳига жойланганидан сўнг кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Интернет фойдаланувчилари ЙПХ ходимига қўполлик қилиб, уни ҳақорат қилган йўловчи аёлни қораламоқда.


Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1