АсосийSport

Ла Лига. “Реал” ирода кўрсатиб, “Вильярреал”ни мағлубиятга учратди

'Ла Лига. “Реал” ирода кўрсатиб, “Вильярреал”ни мағлубиятга учратди'ning rasmi

Испания чемпионати 24-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси сафарда “Вильярреал” клуби билан ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда мадридликлар 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди.

Майдон эгалари 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Аммо Бэйл, Роналду ва Моратанинг кетма-кет голлари Зинедин Зидан жамоасига муваффақият келтирди.

Вильярреал – Реал Мадрид 2:3

Голлар: 1:0 – 50 Тригерос, 2:0 – 56 Бакамбу, 2:1 – 64 Бэйл, 2:2 – 74, пенальти Роналду, 2:3 – 83 Мората.

Вильярреал – Асенхо (Фернандес, 35), Мусаккьо, Коста, Марио Гаспар, Руис, Дос Сантос, Тригерос (Родри Эрнандес, 75), Сориано, Кастильехо, Бакамбу, Адриан (Черышев, 57).

Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро (Иско, 58), Кроос, Бэйл (Васкес, 89), Роналду, Бензема (Мората, 77).

Огоҳлантиришлар: Сориано (73), Сольдадо (73), Марио Гаспар (90), Пепе (90).

Бошқа янгиликлар