2017 йилнинг 27 февраль куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур шох кўчаси 25-уйда жойлашган 12 қаватли маъмурий бинонинг 8 қаватида 20 кв. метр майдонда хона жиҳозлари ва 8-9 қаватларни девор қопламаси ёнғиндан зарарланган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Мазкур видеода нотўғри жойда турган автомобил ўт ўчирувчиларнинг ҳаракатларига ҳалал берганлиги ва одамлар томонидан автомобилни жойидан суриш бўйича амалга оширган ҳаракатлари акс этган.