АсосийSport

А Серия. “Фиорентина” ва “Торино” жанговар дуранг қайд этди

'А Серия. “Фиорентина” ва “Торино” жанговар дуранг қайд этди'ning rasmi

Италия А Серияси 26-туридан ўрин олган “Фиорентина” ва “Торино” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Жанговар руҳда ўтган ўйин 2:2 ҳисобида якун топди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Сапонара ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Калинич ҳисобни оширди ва флореницяликлар танаффусга катта устунлик билан чиқишди.

Аммо иккинчи бўлимда барчаси ўзгарди. “Торино” ҳужумчиси Белотти 65 ва 85-дақиқаларда дубль қайд этди. Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобида тугади.

Италия чемпионати, 26-тур

Фиорентина – Торино 2:2

Голлар: Сапонара, 8, Калинич, 38 – Белотти, 65, 85

Фиорентина: Тэтэрушану, Астори, Родригес, Сальседо, Кьеза, Сапонара (Кристофоро, 80), Санчес (Томович, 76), Валеро, Бадель, Тельо (Оливера, 88), Калинич.

Торино: Харт, Айети (Россеттини, 46), Баррека, Дзаппакоста, Моретти, Лукич, Бенасси (Густафссон, 58), Базелли, Яго Фальке, Бойе (Ляйич, 69), Белотти.

Огоҳлантиришлар: Лукич, Бенасси, Сапонара.

Бошқа янгиликлар