АсосийSport

Сергей Лушчан рақибни ОЧЛ фаворити эканини айтди

'Сергей Лушчан рақибни ОЧЛ фаворити эканини айтди'ning rasmi

Осиё Чемпионлар Лигаси “С” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал-Айн” учрашувни олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лучшан ҳамда ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов иштирок этди.

“Рақиб анча хавфли, бу даражадаги кучли жамоа билан аввал ўйнамаганмиз. “Ал-Айн” турнир фаворити саналади. Рақиб жамоанинг барча расмий ўйинларини кузатиб бордим, уларни ўргандим. “Ал-Айн” ҳужумкор футбол кўрсатишига амин бўлдим. Рақиб таркиби ажойиб, уларда Осиёнинг энг яхши футболчиси – Умар Абдулраҳмон тўп суради. У ҳақиқий “ўзга сайёралик”. Умар ажойиб узатмалар беради, майдонни тўлиқ кўра олади.

“Бунёдкор”нинг асосий мақсади ёшларни тарбиялаш ва уларга ўйин амалиётини бериш, айниқса, ОЧЛ мусобақасида. Шубҳасиз, “Ал-Айн” эртага фаворит, бироқ очко олиш учун курашамиз. Дастлабки ўйинда қўйилган хатолар борасида йигитлар билан гаплашиб олдик, аммо улар ёш ва ҳамма ҳам хато қилади”, – деди Сергей Лушчан.

“Учрашув осон бўлмаслигини биламиз ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Ўз ўйинимиз билан мухлислар ва ўзбек халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоаий ўйин асосий қуролимиз”, – деди Достонбек Ҳамдамов.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” ва “Ал-Айн” ўртасидаги учрашув бугун, 28 февраль куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар