АсосийJamiyat

Конрад Аденауэр жамғармаси вакили: “Тараққиёт стратегияси”нинг қабул қилиниши мамлакат ҳаётида муҳим ҳодиса

'Конрад Аденауэр жамғармаси вакили: “Тараққиёт стратегияси”нинг қабул қилиниши мамлакат ҳаётида муҳим ҳодиса'ning rasmi

1 март куни тақдимот маросими бўлиб ўтган “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳақида бир қатор хорижий экспертлар ўз фикрларини билдириб ўтди. Жумладан, Марказий Осиёдаги Конрад Аденауэр номли жамғарма вакили Томас Кунце марказ ҳақида қуйидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

—Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган тараққиёт стратегияси мамлакат ҳаётида катта воқеа бўлди. Бунга Республиканинг янги тараққиёт даражасига кўтарилгани ҳам гувоҳлик беради. Бу ривожланган мамлакатларга узоқ муддатли стратегик режалаштириш имкониятини беради.

Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мазкур дастурли ҳужжат халқаро амалиёт ҳужжатларига мос келади. Канада, Япония, Корея республикаси ва бошқа мамлакатлар томонидан миллий ривожланиш юзасидан қабул қилинган стратегиялар ҳам ижобий натижаларга эришишларига ёрдам берганлиги, ҳаммага маълум. Бундай усулни миллий иқтисодида муаммолари бўлган, турли ижтимоий гуруҳларда самарали мулоқотга эриша олмаган давлатларда қўллаб бўлмаслигини сездим. Аммо Ўзбекистон тараққий этган демократик давлатлар қаторида бўлиб, ривожланган етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистоннинг эришган ютуқлари, эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тараққиёт стратегияси юзасидан ҳужжатлар қабул қилингани, унинг муҳокама этилиши менда катта таассурот қолдирди. У аҳолининг кенг қатлами, вазирлик ва давлат идораларининг, шунингдек, чет эллик экспертлар, халқаро ташкилотлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. ЎзЭОАВМА томонидан, парламент ва бошқа ҳамкорлар иштирокида ташкил этилган медиа ҳафталикда тараққиёт стратегияси лойиҳасининг кенг миқёсда муҳокама этилганини таъкидлаб ўтмасликнинг иложи йўқ. Бу ўтган йили Ўзбекистон Республикаси президент сайлови олдидан ташкил этилган матбуот клуби фаолиятининг давоми бўлди. Мазкур ҳужжатлар матни барча қизиққан одам танишиши учун интернетга жойлаштирилгани мақтовга лойиқдир. Ҳар бир фуқаро ўз фикр-мулоҳазаларини электрон мурожаат шаклида ва тадбирда иштирок этиш жараёнида билдириш ҳуқуқига эга бўлди.

Бошқа янгиликлар