АсосийDunyo

Бемор ўғлини саватда мактабда олиб борадиган ота

'Бемор ўғлини саватда мактабда олиб борадиган ота'ning rasmi

нсон ҳар қандай шароитда ҳам инсонлигича қолиши, энг қийин лаҳзаларда ҳам бошқаларга ёрдам бериши лозим. Баъзи бир одамлар қўлидан кўп иш келишига қарамай, кўмакка муҳтож одамни кўриб, ўзини кўрмаганликка олади. Ахир кимгадир озгина бўлса-да, ёрдам берсангиз, бутун дунё бойлигини ҳадя этгандагидан кўра кўпроқ қувонч ва меҳр-муҳаббат улашган бўласиз.

Хитойлик Йу Хуканг рафиқаси билан ажрашиб, касалманд, юролмайдиган ўғли билан қолди. Боланинг бетоблигини кўрган яқин орадаги мактаблар уни ўқишга қабул қилмади. Ёлғиз жигарпорасини ўқитиб, билимли қилишни орзу қилган ота уни ҳар куни махсус саватга солиб, 29 километр йўлни пиёда босиб, мактабга олиб боради. Болани мактабга қўйиб, уйга қайтади. Машғулотлари тугагандан кейин яна пиёда бориб, саватга солганча, уйга олиб келади. У фарзандининг ўксимаслигини, тенгдошларидан ортда қолмаслигини, ақлли инсон бўлиб етишишини хоҳлайди.

Аdme.ru” нашри.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар