1

ЖЧ–2018 саралаши. Сурия – Ўзбекистон учрашуви БААлик ҳакамлар гуруҳига топширилди

СПОРТ 05.03.2017, 12:13
Теглар: Футбол
ЖЧ–2018 саралаши. Сурия – Ўзбекистон учрашуви БААлик ҳакамлар гуруҳига топширилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ–2018 турнири “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия – Ўзбекистон учрашуви расмийларини тайинлади, деб хабар бермоқда ЎФФ матуот хизмати.

Мазкур ўйинни БААлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Абдулла Муҳаммад Ҳасан учрашув бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда Муҳаммад ал-Ҳаммадий ҳамда Ҳасан ал-Маҳрий ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси Аҳмад Ҳамис ал-Нақбийга топширилди.

Ҳакамлар назоратчиси сифатида австралиялик Эдвард МакГрегор иш олиб боради. Учрашув комиссари – Хин Чёнг (Гонг Конг). Хитойлик Сьяолонг Денг ОФК вакили сифатида ўйинга таклиф этилди.

Маълумот ўрнида, Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашуви 23 март, пайшанба куни бўлиб ўтади. Учрашувда Сурия номинал мезбон бўлгани ҳамда мамлакатда сиёсий барқарорсизлик ҳукмронлик қилаётгани сабабли ОФК ўйинни нейтрал зона – Малайзияда ўтказилишини таъминлади.

Мазкур беллашув Малайзиянинг Серембан шаҳридаги Tuanku Abdul Rahman Stadium стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1