1

​Тошкентдаги марказий кўчага буюк туркман шоири Махтумқули номи берилди

ЖАМИЯТ 06.03.2017, 09:11
Теглар: Тошкент
​Тошкентдаги марказий кўчага буюк туркман шоири Махтумқули номи берилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Мирзо Улуғбек ва Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган Тараққиёт кўчаси ўрнига буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули номи берилди.

Буюк туркман шоири ва мутафаккири, туркман адабиёти, маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Махтумқули (1733-1793) Хива, Бухоро ва Андижон мадрасаларида таҳсил олиб, ўзбек адабиётининг ўтмиш намояндалари асарлари билан яқиндан танишган, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

Махтумқули ўзбек адабиёти, маданияти ва тарихи билан яқиндан танишиб, бир қанча лироэпик достонлар, жуда кўп ғазаллар яратган. Махтумқули ижодининг туркман адабиёти тарихидаги ўрни, унинг ўзбек-туркман адабий алоқалар соҳасидаги аҳамияти таниқли ўзбек ва туркман олимларининг илмий ишларида кенг ёритилган.

Махтумқули ўз шеърларининг бирида ўзбек халқининг мутафаккир шоири Алишер Навоийни устоз сифатида ҳурмат қилишини билдирган. Махтумқули Навоийнинг лирика соҳасидаги асарларидан таъсирланиб, устознинг ғазал ва мухаммаслари услубида манзур асарлар яратди.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1