АсосийDunyo

​ОТА ВА ҚИЗНИНГ НАҚ ЎТТИЗ ТЎҚҚИЗТА ХАЙРЛИ ИШЛАРИ

'​ОТА ВА ҚИЗНИНГ НАҚ ЎТТИЗ ТЎҚҚИЗТА ХАЙРЛИ ИШЛАРИ'ning rasmi

Бир куни Ли Бэк ва унинг қизи Амели таваллуд кунларини ўзгача нишонлашга қарор қилишди. Шовқин-суронли зиёфат ўрнига кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳамда кўнгилни ийдирадиган ишларга қўл уришди.

Йил давомида икковлон 39 та хайрли ишни амалга оширишди. Нега айнан ўттиз тўққизта дейсизми? Негаки ота 32 ёшни қаршилади, қизалоқ эса 7 га тўлди.

Ота ва қиз Бэклар она шаҳарлари Оксфорд(Буюк Британия)да истиқомат қиладиган одамларга ёрдам қўлини чўзиб, шунчаки “раҳмат” айтишмоқчи бўлишган.

Марҳамат, бу хайрли ишларнинг баъзи бирлари билан танишинг.


– Икковлон:

– полициячи ва ўт ўчирувчиларга шоколад олиб келишди;

– кирхонада улардан сўнг келадиганларга пул ва “Бепул шоколад! Эзгулик тантанасидан баҳра олинг! Эҳтимол, сиз ҳам бирон кимса учун савоб иш қиларсиз? Кўришгунча!” деб ёзилган мактубча қолдиришди;


– маҳаллий болалар кутубхонасига бир қанча китоблар топширишди;

– ўткинчиларга “Омад!” деб битилган лоторея чипталарини тарқатишди;

– ҳиёбондаги ташландиқ лаш-лушларни йиғишди;

– атроф-муҳитни асраб-авайлаш жамғармасига хайр-эҳсон қилишди;

– муҳтожларга эски кийимларни ҳадя этишди;

– Амели мактабга турли-туман қаламлар олиб келиб, синфдошларига тарқатди;

– кейинроқ болакайлар топиб олиши учун хиёбонда ўйинчоқ динозаврларни яшириб қўйишди;

– телефон будкасида нотаниш одам учун шоколад билан ақча қолдиришди.


Одамлар сувга танга ташлаб, ният қилишлари учун ақча қолдириш ғоясидан Амелининг боши кўкка етган бўлса, Ли учун савоб ишларининг энг муҳими ва ёқимлиси қачонлардир бувисига ғамхўрлик кўрсатган докторлар ҳамда ҳамширалар ишлайдиган шифохонага бориб, уларнинг боғига кўркам, манзарали ўсимлик совға қилиш бўлди.


Ота ва қиз келгусида савоб ишларни давом эттириш ниятида.

Дунёни гўзал ва ёрқин рангларда кўрмоқ учун фарзандни мана шундай руҳда тарбияламоқ лозим.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар