1

​Фарғонада ўзи ва вояга етмаган фарзандининг жонига қасд қилган аёл қутқариб қолинди

ЖАМИЯТ 06.03.2017, 11:12
Теглар: Аёл, Бола
​Фарғонада ўзи ва вояга етмаган фарзандининг жонига қасд қилган аёл қутқариб қолинди

2017 йил 3 март куни соат 10:50 ларда, Қўштепа тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлинмаси бошлиғи майор Давлат Даминовга туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар кенгаши раиси Муҳаббат Мўйдинова қўнғироқ қилиб, Дўрмон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтган катта Фарғона каналининг ўнг томонида бир нафар аёл киши қўлида вояга этмаган фарзанди билан ўйчан аҳволда ўтирганлигини, ҳозирда унинг олдига бораётганлиги ҳақида хабар берган, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Мазкур хабардан сўнг, майор Д.Даминов зудлик билан М.Мўйдинова айтган жойга етиб борганида, канал қирғоғида ўтирган аёл ўз жонига суиқасд қилиб, қўлидаги вояга етмаган фарзанди билан бирга ўзини каналга ташлаб юборган.

Шу вақтда йўловчилар Қўштепа тумани Лангар қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар Абдухамид Ғуломов ва Азизжон Бўтаевлар уларни қутқариш учун сувга ташлашган. Уларни ортидан майор Д.Даминов ҳам сувга ташлаб чўкиб кетаётган аёлни ва унинг вояга етмаган фарзандини қутқаришга харакат қилиб, болани қутқариб олиб, сувдан чиқариб, қирғоқда турган йўловчи фуқаро Абдураҳим Ҳошимовга берган. Сўнг эса ортига қайтиб унинг онасини қутқариш учун ҳаракат қилаётган фуқаролар билан биргаликда аёлни ҳам қутқариб қирғоққа олиб чиққан. Майор Д.Даминов аёл ва унинг фарзандига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, хизмат автомашинасида Қўштепа тумани Лангар қишлоғида жойлашган шифохонага олиб борган.

Ички ишлар ходимининг ва фуқароларнинг ҳушёрлиги туфайли она-боланинг ҳаёти сақланиб қолинди.

Ҳозирда 1994 йилда туғилган аёл ва унинг 2 яшар фарзандининг аҳволи қониқарли ҳолатда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1