11-12 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Айни дамда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Ҳашар Вазирлар Маҳкамасининг 2 март куни имзолаган фармойиши асосида ўтказилади. Мазкур фармойишга кўра, март-апрель ойлари мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлари деб эълон қилинди.
Ҳашарлар ҳудудларнинг санитария аҳволини яхшилашда, яшил ҳудудларни кенгайтиришда ҳамда Наврўз байрамини миллий анъаналарга хос тарзда нишонлашда муҳим роль ўйнайди.






