1

Ўзбекистонинг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби Эрон термаси Ироқ билан ўйнайди

СПОРТ 09.03.2017, 15:49
Теглар: Футбол
Ўзбекистонинг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби Эрон термаси Ироқ билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Эрон терма жамоаси 18 март, шанба куни Ироқ термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур учрашув Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади Эрон терма жамоаси учун жаҳон чемпионати саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Эрон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасини 23 март куни сафарда Қатарга қарши ўйин билан бошлайди.

Аввалроқ Қатар терма жамоаси 9 март, пайшанба куни Озарбайжон термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 11 очко тўплаган Эрон терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 9 очко билан учинчи поғонада бормоқда. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (5 очко), Қатар (4 очко) ва Хитой (1 очко) терма жамоалари эгаллаган.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1