1

​Тошкент шаҳридаги кўчалар таъмирлана бошланди (Фото)

ЖАМИЯТ 10.03.2017, 12:17
Теглар: Тошкент
​Тошкент шаҳридаги кўчалар таъмирлана бошланди (Фото)

Жорий йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Йўл жамғармаси бошқарув кенгаши томонидан “2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури” тасдиқланди.

Мазкур дастурга мувофиқ Тошкент шаҳри кўчаларини жорий ва тўла таъмирлаш ишлари 2017 йилнинг ўзида икки босқичда асосан – биринчи навбатда ҳамда йил давомида таъмирланиши зарур бўлган кўчалар кесимида амалга оширилади.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда кўчаларнинг таъмири ва улардаги инфратузилмани яхшилаш ишлари бошланган ва улар айни кунда ҳам жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда. Таъмир ишлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхоналар, жумладан, “Автомагистраль”, “Тошкенткўприк” ҳамда “Трансйўлқурилиш” ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда, дея хабар беради “Ўзавтойўл” матбуот хизмати.

Масалан, Юнусобод тумани “Юқори Қорақамиш”, “Мойқўрғон” ва “Барака” кўчаларидаги жами 7,1 км узунликдаги жорий таъмирлаш, Сергели тумани “Обиҳаёт”, “Нилуфар”, “Райҳон”, “Дарё бўйи”, “Канора” кўчаларидаги 9,5 км узунликда тўла таъмирлаш ишлари бошланди.

Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш ва таъмирлаш мақсадлари учун 1-босқичда - 20,6 миллиард сўм, 2-босқичда эса - 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида бутун Республикадаги, жумладан, Тошкент шаҳридаги ички йўллар ва кўчаларнинг таъмирланиши туманлар кесимида белгилаб берилган эди.

Юқорида қайд этилган участкалардаги йўлларнинг таъмир ишлари билан қуйидаги суратлар орқали танишишингиз мумкин:








Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1