АсосийDunyo

​Facebook асосчиси Марк Цукерберг иккинчи марта ота бўлади

'​Facebook асосчиси Марк Цукерберг иккинчи марта ота бўлади'ning rasmi

Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан иккинчи маротаба ота-она бўлиш арафасида. Бу ҳақда Цукерберг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Биз Присцилла иккаламиз сизларга иккинчи фарзандимизни кутаётганимизни мамнуният билан маълум қиламиз”,—деб ёзди Марк.

Унинг сўзларига кўра, Цукербергнинг рафиқасида биринчи фарзандига ҳомиладорлик даври ўта мураккаб кечган. Шунинг учун ҳам уларнинг иккинчи марта фарзандли бўлиши катта сўроқ остида қолаётган эди.

“Присцилланинг ҳомиладорлиги аниқ бўлгач, биз туғилажак фарзандимиз соғлом дунёга келишини тиладик. Сўнг иккинчи фарзандим ҳам қиз бўлишига умид қилдим. Қизим Макс учун сингилдан бошқа яхшироқ совға бўлиши мумкинлиги ҳақида тасаввурга ҳам эга эмасман”,—дейди Марк.

Facebook асосчиси шунингдек, ўзи унга кўп нарсани ўргатган уч нафар опалари билан ўсгани ҳақида гапириб берди. Унинг рафиқаси Присцилланинг ҳам икки синглиси бор.

Маълумот учун, Марк Цукерберг Bloomberg нашри талқинига кўра дунёдаги энг бадавлат инсонлар 10 талигидан жой эгаллаган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар