Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақаларни олувчи шахслар учун SMS-Pensiya интерактив хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда жамғарма расмий сайти хабар бермоқда.
Ушбу хизмат пенсия ва нафақа тайинланиши, унинг тўлов муддатлари ҳақидаги маълумотларни мобиль алоқа воситасида олиш имконини беради.