Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги фармойиши асосида мамлакатимизда март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинди. Унинг доирасида 11-12 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда, дея хабар беради ЎзА.
Бугун эрта тонгдан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бутун халқимиз, ёшу қари баҳамжиҳат бўлиб аҳоли пунктлари, хиёбонлар, кўчалар, йўллар, кўп қаватли уйлар атрофи, ҳовли-жойларни тозалашга киришди. Ҳашарчиларнинг саъй-ҳаракати билан қабристонлар, муқаддас қадамжолар, тарихий ёдгорликлар атрофи ободонлаштирилмоқда. Наврўз байрами муносабати билан ишга туширилиши режалаштирилаётган янги иншоотлар, намунавий уй-жойлар қурилишида уста-ҳунармандларга ҳашарчилар яқиндан кўмак бермоқда.
Ҳашар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида уюшқоқлик ва баҳамжиҳатлик руҳида давом этмоқда.






