1

​Тошкентда “СИНИЙ КИТ” ўйини иштирокчисига айланган қарийб 40 нафар ўқувчи аниқланди

ЖАМИЯТ 13.03.2017, 09:54
Теглар: Ўзбекистон, Бола
​Тошкентда “СИНИЙ КИТ” ўйини иштирокчисига айланган қарийб 40 нафар ўқувчи аниқланди

Ўзбекистонда вояга етмаган болаларнинг ўлимга олиб борувчи ўйинлар иштирокчисига айланиб бораётганлиги бугун барчамизга маълум. Бугунга қадар ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўз жонига қасд қилиш даражасигача олиб борувчи ўйинларга кириб кетаётган вояга етмаган болаларни сақлаб қолиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилиши муносабати билан ҳар ҳафта шу куни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳафта давомида амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот берилмоқда.

Бугунги кунда ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, энг ачинарлиси, улар томонидан Интернет ижтимоий тармоқларида оммалашиб бораётган “СИНИЙ КИТ” ва бошқа шу каби ўз жонига қасд қилиш даражасигача олиб борувчи ўйинларга кириб кетаётганлиги барчамизни ташвишга солмоқда.

Олиб борилаётган “Давомад” тадбирлари давомида ҳар бир ўқувчи-ёшларнинг уяли телефон аппарати текширилганда, 31 та мактаб ва 5 та коллеж ўқувчилари “СИНИЙ КИТ” ўйини иштирокчиларига айланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълумот берди.

Ҳар бир ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилди, уларга малакали психологлар бириктирилиб, кузатув остига олинди.

Ҳозирги кунда барча вояга етмаганлар ўртасида бундай салбий ҳолатларни олдини олиш борасида барча таълим муассасаларида сайёр учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари, уларнинг ота-оналари ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва профилактика тадбирларига қарамасдан мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари турли сабабларга кўра дарс машғулотларида қатнашмаётганлиги аниқланди.

Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида, таълим муассасаларида ўқитувчи ва мураббийлар, ота-оналар иштирокида сайёр муҳокамалар ўтказилди, ота-оналарга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1