АсосийSport

Серхио Рамос фаолиятида илк бор битта мавсумда 10 та гол урди

'Серхио Рамос фаолиятида илк бор битта мавсумда 10 та гол урди'ning rasmi

“Реал Мадрид” жамоаси ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос “Бетис”га қарши (2:1) Ла Лига 27-тур ўйинида гол киритиб, мадридликларга ғалаба келтирди.

Рамос жорий мавсумдаги 10-голини киритишга муваффақ бўлди. 30 ёшли футболчи шу кунгача фаолияти давомида бир мавсумда 10 та гол урмаган эди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Реал” 62 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олди ва энг яқин таъқибчиси “Барселона”дан (60 очко) икки очко ўзиб кетди. Шунингдек, мадридликлар ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.

Бошқа янгиликлар