2017 йилнинг 24 мартидан бошлаб, Алишер Навоий номли кино Саройда япон киноси кунлари бўлиб ўтади, унда япон режиссёрларининг 5 та фильми намойиш этилади.
24 март куни тадбирнинг очилиш маросимида япон режиссёри Томоюки Фурумаянинг “Вояга етмаганлар учун Бусидо” номли ва режиссёр Юдзи Накаэнинг “Ёз оқшомидаги туш”фильмлари намойиш этилади.
Анъанага кўра, япон киноси кунларида мамлакатнинг севимли жанри бўлган — анимэ жанридаги фильмлар ҳам намойиш этилади. Уни режиссёр Нидю Ямамотанинг Хидедзе Оданинг комикс-манголари асосида яратган “Миёрлар ва сеҳрли ўрмон” мультфильми очиб беради. Уни режиссёр Макото Синкайнинг “ Нафис сўзлар бўстони” номли аним—мелодрамаси давом эттиради. Режиссёр Цутоми Сибаяманинг “Пакана Маруко” анимэси бешинчи бўлиб намойиш этилади. Барча фильмлар япон тилида, русча субтитр билан кўрсатилади. Тадбирда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин.
22.12.2021, 17:56
Бугун, 22 декабрь куни Киночилар уйида Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Darakchi.uz" мухбири...10.11.2021, 18:56
Туркияда бўлиб ўтаётган “Korkut ata” халқаро кинофестивалида таниқли киноижодкорлардан иборат ўзбек делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Фестивалнинг илк куни ўзбек киноижодкорлари тантанали кутиб олиниб, меҳмонлар халқаро...06.11.2021, 20:21
АҚШнинг Техас штатидаги Astroworld мусиқа фестивалида тиқилинч ҳолат туфайли фавқулодда ҳолат юзага келди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Қайд этилишича, Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтган йирик концертда...21.07.2021, 17:46
Франциядаги маданий ва кўнгилочар жойлар энди фақат рақамли вакцина олганлик ҳақидаги махсус паспорт эгалари учун очиқдир, бу Президент Макрон томонидан мамлакатда универсал эмлашни таъминлашга қаратилган...