АсосийDunyo

​Сербияда 7 йил комада ётган аёл кўзини очди

'​Сербияда 7 йил комада ётган аёл кўзини очди'ning rasmi

Сербияда яшовчи 25 ёшли Даниэла Ковачевич исмли аёл етти йил давом этган комадан сўнг ўзига келди. У 2009 йилда қизи Марияни дунёга келтирганидан сўнг жиддий касалликка чалинган эди. Ёш онанинг қонига вирус тушиши натижасида у заҳарлангани қайд этилган. 2009 йилдан 2017 йилгача аёл Германиядаги клиникалардан бирида кома ҳолатида ётган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, Ковачевич жуда тез суръатда ўзига келмоқда.

“У ҳозирда ўтира олади, бошқаларнинг суҳбатига қулоқ солади ва планшетни қўлида тутиб тура олади”,—дейди шифокорлардан бири.

Даниэланинг тўлиқ тузалиб кетиши учун 50 минг доллар миқдоридаги маблағ талаб этилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар