АсосийJamiyat

​Тошкентда карточкадаги пулни нақдлаштириб бермоқчи бўлган фирибгар аёл фош этилди

'​Тошкентда карточкадаги пулни нақдлаштириб бермоқчи бўлган фирибгар аёл фош этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида номаълум аёл “Қўйлиқ” автобуслар шоҳ бекатида Миробод туманида яшовчи 1993 йилда туғилган аёлнинг пластик карточкаларидаги пул маблағларини нақдлаштириб беришни айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб ҳисобида 19 миллион ва 42 миллион пули бўлган 2 дона пластик карточкаларини олиб, шундан 6 миллион сўмини нақдлаштириб бериб, қолган 55 миллион сўм пулини фирибгарлик йўли билан олиб кетган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168 моддаси 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу фирибгарлик жиноятинии Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланди ва ушланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Шу ўринда таъкидлашни истардикки, фуқароларимиз ҳар қандай кишининг гапига ишонавермасдан, ‘Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади’деган мақолнинг мағзини чақиб, ўз пуллари ёки мол-мулкларини бировга ишониб топширишда сал ҳушёрроқ бўлганларида, бу каби фирибгарликларнинг олди олинган бўларди”,—дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар