АсосийJamiyat

​Шавкат Мирзиёев ёш иқтисодчи Рауф Салаходжаевга уй совға қилди

'​Шавкат Мирзиёев ёш иқтисодчи Рауф Салаходжаевга уй совға қилди'ning rasmi

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети ўқитувчиси Рауф Салаходжаевга Президент номидан пойтахт марказида жойлашган уй совға қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурига асосланиб, “Газета.uz” хабар бермоқда.

Аввалроқ Рауф Салаходжаев RePeC (Research Papers in Economics — «Иқтисод фани бўйича Илмий мақолалар») ташкилоти томонидан тузилган дунёнинг энг яхши 100 нафар ёш иқтисодчиси рўйхатига киритилган эди.

Ўзбекистон вакили илк бор ушбу рўйхатга киритилиб, 32-поғонадан жой олди. У биринчи элликталикдан ўрин эгаллаган ягона МДҲ вакили ҳисобланади. Top-50 га Рауф Салаходжаевдан ташқари Осиёнинг яна икки вакилигина — Ҳиндистон ва Япония иқтисодчилари киритилган.

«Мен учун бу энг аввало Ўзбекистонда мамлакат ва унинг раҳбарияти қадрлайдиган ҳамда ғамхўрлик кўрсатадиган олимлар борлигини бутун дунёда билишлари учун янада кўпроқ ишлаш, барча кучимни келгусидаги илмий муваффақият ва ғалабаларга бағишлашимга рағбат ва иштиёқдир», — деди Рауф Салаходжаев телеканалга берган интервьюсида.

Бошқа янгиликлар