1

​“Яна Маҳаллада дув-дув гап”нинг трейлери эълон қилинди (Видео)

ШОУ-БИЗНЕС 14.03.2017, 11:30
Теглар: Видео, Фильм
​“Яна Маҳаллада дув-дув гап”нинг трейлери эълон қилинди (Видео)

Аллақачон ҳамманинг оғзида дув-дув гап бўлишга улгурган “Яна маҳаллада дув-дув гап” фильми ижодкорлари дубляж жараёнини бошлаб юборишди. Фильм ижодкорлари томонидан берилган маълумотларга кўра, кинокартина тақдимоти апрель ойида бўлиб ўтади (аввалроқ киноижодкорлар премьерани Наврўзга режалаштиришганди).

Жўшқин ёшлик, муҳаббатга ташна юраклар, уч ака-уканинг алдовлар қуршовидаги самимй муносабатлари, замон қаҳрамонинин излаган журналист қиз қисмати, ҳаёт зарбаларида тобланган букилмас ирода, фарзандлар орзусига шерик бўлган онанинг ширин ташвишлари ҳақида “Яна маҳаллада дув-дув гап” фильми ҳикоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Dono Productions” кинокомпанияси томонидан суратга олинган фильмда 100 га яқин персонаж қатнашган.

Режиссёр Шуҳрат Аббосов фильмни 6 ой давомида суратга олган бўлса, фильм сценарийси 5 йил давомида ёзилган. Кинокартина постановкачи режиссёрлари – Шуҳрат ва Нозим Аббосовлар. Сценарий муаллифи – Шоира Ғиёсова.

Кинофильмининг асосий воқеалари Фарғона вилояти (Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Риштон, Ўзбекистон туманлари) ва Тошкент шаҳрида суратга олинган.

Фильмда Дилбар Икромова, Эркин Бозоров, Суръат Исломов, Аббос Ибрагимов, Ҳусан Шарипов, Гулчеҳра Жамилова, Муқаддас Ҳолиқова, Муяссар Бердиқулова, Мадина Мухторова, Валижон Шамсиев, Дилшодбек Каттабеков, Моҳира Нурматова, Шодия Тўхтаева, Ширин Исмоилова, Лазиза Нозимхонова, Зебинисо Ҳолиқова, Кумуш Ўктамова каби ўнлаб халқимиз суйган ижодкорлар иштирок этади.

Фильмнинг трейлерини қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1