1

Эрдўған Голландия ҳукумати устидан инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилишга қарор қилди

ДУНЁ 14.03.2017, 14:53
Теглар: Туркия
Эрдўған Голландия ҳукумати устидан инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилишга қарор қилди

Туркия Голландия ҳукумати билан дипломатик алоқаларни тўхташига қарор қилди, деб хабар берди “1tv.ru” нашри.

Туркия Вазирлар маҳкамаси кеча ўтказган махсус йиғилишда Голландия билан барча алоқаларни тўхташига қарор қилди. Биринчи навбатда Голландия элчиси мамлакатга киритилмайди. Туркия ҳукумати айни пайтда меҳнат таътилида бўлган элчига Анқарага қайтиб келмасликни маълум қилди ва барча юқори даражадаги учрашувларни ҳам бекор қилди. Уларнинг бундай қарорга келишига голландияликларнинг Туркия ташқи ишлар вазири Мелют Чавушоглини, кейинчалик оилавий ишлар ва ижтимоий сиёсат вазирини қиролликка киритмагани сабаб бўлди. Бундай кўнгилсиз ҳолатдан кейин Ражаб Эрдўған Голландия ҳукумати устидан судга мурожаат қилишини маълум қилди.

“Биз инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қиламиз. Вазирларимиз керакли ҳужжатларни тайёрлашяпти. Илгаридан қандай жавоб эшитишимизни билсак-да, қонун доирасида иш кўрамиз. Биз илк қадамни ташлаймиз, қолгани уларга ҳавола”, деди Эрдўған.

Бундай дипломатик низо ҳар икки мамлакат ички ҳаётига жиддий таъсир кўрсатади. Чунки Голландияда парламент сайлови ўтказилиши керак бўлса, Туркияда апрель ойининг ўрталарида президент ваколатини кенгайтириш бўйича референдум ўтказилиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини узди

03.05.2024, 14:22

Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва...
Энди Туркияни сув босмоқда (видео)

01.05.2024, 16:06

Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...
Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1