АсосийJamiyat

​Бир ҳафта давомида Тошкентда маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган 80 нафар ҳайдовчи аниқланди

'​Бир ҳафта давомида Тошкентда маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган 80 нафар ҳайдовчи аниқланди'ning rasmi

Март ойининг илк ҳафтасида Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган рейдлар давомида 20911 та қоидабузарликлар аниқланди ва уларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида профилактика куни муносабати билан ўтказилган брифингда хабар берилди.

Шундан:

- 80 таси маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш,

- 1.451 таси йўл белгиларига риоя этмаслик,

- 6.533 та қўпол қоида бузарлик ҳолати,

- 393 таси светофорнинг таъқиқловчи чироғида ҳаракатланиш,

- 12.454 таси бошқайўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини ташкил этган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, 23 та транспорт воситаларини таъмирлаш устахоналари ва автотураргоҳларда, 408 та таълим муассасалари ва маҳаллаларда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Бошқа янгиликлар