1

​Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўғон бир-бирини табриклади

ЖАМИЯТ 15.03.2017, 10:14
Теглар: Ўзбекистон, Туркия, Шавкат Мирзиёев
​Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўғон бир-бирини табриклади

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан икки давлат раҳбарлари бир-бирини табриклади,деб ёзади ЎзА.

“Туркия Республикаси ва қардош Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларини ва қардош Ўзбекистон халқини шахсан ўз номимдан ва Туркия халқи номидан самимий табриклайман ва эзгу истакларимни йўллайман",— дейилади Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг қутловида.

Ражаб Тойиб Эрдўғон 2016 йил 18 ноябрда Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар чоғида ўзаро муносабатларни кенгайтириш борасида ҳамкорликда ишлаш тўғрисида эришилган келишувлар амалга оширилишига ишонч билдирган, Туркия мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги йўлидаги ҳамкорликни ўзаро ишончли асосда икки томонлама, минтақавий ва халқаро миқёсда ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қутловида "1992 йилнинг март ойида дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан сўнг қисқа вақтда, яъни ўша йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида Туркия Республикаси элчихонаси очилган"ини алоҳида таъкидлаган.

Давлатимиз раҳбарининг табригида бундай дейилади: "Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг шу йил 26 февраль – 2 март кунлари Туркияга ташрифи ўзаро келишувларимизнинг мантиқий давоми бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, менинг вакилим билан учрашганингиз ва алоҳида ҳурмат кўрсатганингиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман".

Президентимиз Ўзбекистон билан Туркия сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, ҳарбий-техник, сайёҳлик, логистика ва бошқа соҳаларда ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган ва бир-бирини тўлдирадиган улкан салоҳиятга эга эканини қайд этган. Шу нуқтаи назардан ҳамкорликни кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Президенти томонлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан кенг кўламли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.

Шарҳлар

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини узди

03.05.2024, 14:22

Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва...
Энди Туркияни сув босмоқда (видео)

01.05.2024, 16:06

Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...
Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1