1

​Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар

ЖАМИЯТ 22.03.2017, 11:21
Теглар: Ўзбекистон, Ҳиндистон
​Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ҳиндистон Президенти Пранаб Мукержи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган, дея хабар беради ЎзА.

Ҳиндистон Президенти қутловида бундай дейилади: "Сиз Жаноби Олийларига, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқига мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларимни йўллашдан ғоят мамнунман.

Ҳиндистон билан Ўзбекистон ўртасида кўп асрлик дўстлик ва ҳамкорлик ришталари мавжуд. Ҳамкорлигимиз икки томонлама асосда, шунингдек, бутун дунёда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, халқларимиз тараққиёти ва фаровонлиги йўлида халқаро форумлар доирасида изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлайман. Ўтган 25 йил давомида биз янада яқинлашдик ва стратегик шериклик муносабатларимиз ўзаро манфаатли барча соҳаларда мустаҳкамланди".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз қутловида дунёдаги долзарб масалалар юзасидан икки мамлакатнинг сиёсати ва позицияси яқинлигини, БМТ ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириш Ўзбекистон билан Ҳиндистон манфаатларига мос келишини таъкидлаган.

Давлатимиз раҳбари "Ўзбекистон барча йўналишлар, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни янада кенгайтириш, бунинг учун мавжуд улкан салоҳиятдан тўлиқ фойдаланишга тайёр" эканини қайд этган.

Президентимиз мамлакатларимиз биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан тенг ҳуқуқли ва узоқ муддатли ҳамкорликни Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқлари манфаатлари йўлида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.

Шарҳлар

Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

19.04.2024, 15:45

Бугун, 19 апрель санасида Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайловлари бошланади. Бу ҳақда “РИО Новости” маълум қилди.Етти босқичдан иборат овоз беришларда 968 млн нафар рўйхатга...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Ҳиндистон аэропортида 8 нафар ўзбекистонлик 5 кг олтин занжирлар билан қўлга олинди (видео)

18.08.2023, 11:58

Ҳиндистон пойтахтидаги Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳиндистон божхона департаменти хабар қилди.Маълум қилинишича, улар 5,3 килограмм олтинни...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1