АсосийDunyo

​Қозоғистонда янги қурилган уйларнинг эшиги фольгадан “ясалди” (Видео)

'​Қозоғистонда янги қурилган уйларнинг эшиги фольгадан “ясалди” (Видео)'ning rasmi

YouTube каналига Қозоғистонда қурилган уйларнинг эшиги худди фольгадан ясалгандай юпқалиги ҳақидаги видеоролик жойлаштирилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Видеоролик муаллифи Қозоғистонда қурилаётган кўп қаватли янги уйларнинг эшиги юпқа тунукадан ясалаётганлигини, уни ҳеч бир қуролсиз, қўлда очиш мумкинлигини кўрсатиб берган. Кадрда бир қараганда мустаҳкам кўринувчи, аслида эса фольга қоғоздай юпқа эшикни ҳеч бир қийинчиликсиз очиш мумкинлиги ўз аксини топган. Бундай “ноёб” эшикли бинолар Қозоғистоннинг Кўкшетау шаҳрида қурилган.


Бошқа янгиликлар