АсосийDunyo

​Тарихдаги энг йирик итальян шароби ва пишлоғи ўғирлиги видеога олинди (Видео)

'​Тарихдаги энг йирик итальян шароби ва пишлоғи ўғирлиги видеога олинди (Видео)'ning rasmi

Италия полицияси Эмилия-Романия ҳудудида жойлашган пармезан пишлоғи сақланадиган омборхонадан 168 дона пишлоқни ўғирлаган жиноятчилар акс этган кадрларни ўрганмоқда, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Мазкур жиноят акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Кадрда бир неча килограммли пишлоқларни ўғирлаётган жиноятчиларни кўриш мумкин. Айнан шу пайт қўшни омборхонадан 16 минг дона шароб солинган шишаларни ўғирлаётган жиноятчилар ҳам кузатув камералари орқали суратга олинган.

Жиноятчилар умумий ҳисобда 180 минг евро зиён келтирган. Полициянинг тахмин қилишича, бу жиноятни Эмилия-Романьеда фаолият юритаётган жиноий тўда амалга оширган. Бундан илгари ҳам мазкур ҳудудда худди шунга ўхшаш икки йирик ўғирлик содир этилган эди.


Бошқа янгиликлар