1

​Шаҳрам Ғиёсов WSB ўтказган сўровномада ҳафтанинг энг яхши боксчиси деб топилди

ЖАМИЯТ 23.03.2017, 10:49
Теглар: Спорт, Ўзбекистон, Бокс
​Шаҳрам Ғиёсов WSB ўтказган сўровномада ҳафтанинг энг яхши боксчиси деб топилди

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов Жаҳон бокс серияси (WSB) Twitter саҳифаси ўтказган сўровномага кўра ўтган ҳафтанинг энг яхши боксичи деб топилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

Унда ўзбекистонлик спортчи овозларнинг 87 фоизини ўзиники қилиб олди. Рақобатчиларидан колумбиялик Хуан Карлос Карильо 7 фоиз овоз тўплаган бўлса, қозоғистонлик Зафир Сафиулинга 6 фоизлик кўрсаткич насиб қилган.

Маълумот учун, WSB томонидан ҳар йили ўтказиб келинадиган мусобақада ўтган ҳафта 4-тур беллашувлари бўлиб ўтди. Унда Uzbek Tigers жамоаси сафида рингга чиққан Шаҳрам Ғиёсов хитойлик рақибини мағлуб этишга муваффақ бўлди ҳамда жамоасининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Мазкур ғалабадан кейин Uzbek Tigers жамоаси гуруҳда Astana Arlansдан кейин 2-ўринга кўтарилиб олди. Келаси тур 1 апрелда ўтиб, унда айнан Astana Arlans Тошкентга ташриф буюради.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1