АсосийDunyo

​Хитойлик кассир қиз тез пул санаши билан ҳаммани лол қолдирди (Видео)

'​Хитойлик кассир қиз тез пул санаши билан ҳаммани лол қолдирди (Видео)'ning rasmi

Хитойлик кассир қизнинг чаққонлик билан пул санаши роботларни ҳам ҳайратда қолдиради, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.

Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги Вэйфан шаҳрида яшовчи кассир қиз ўзининг тез пул санашини бошқаларга намойиш қилди. Мазкур воқеа акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Қиз пулни бармоғи билан санади, ҳар бир ўрам пулни санаб бўлгандан кейин унинг миқдорини қоғозга ёзиб қўйди. Кассир қиз турли қийматдаги 550 дона купюрани 77 сонияда санашга улгурди.

2007 йилда япониялик менежер 18 сонияда квитанцияларга 100 маротаба муҳр босишга улгурган эди.


Бошқа янгиликлар