Россиянинг Иркутск шаҳри аҳолиси 23 март куни соат 14:40 да шаҳар устидан учиб ўтган самовий жисмни томоша қилишга муваффақ бўлишди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Бу ҳақда ТАСС маҳаллий планетарий ижрочи директори Павел Никифоровнинг хабарига кўра маълумот берди.
Унинг айтишича, самовий жисм жанубдан шимол томонга 45 даража бурчак остида катта тезликда учиб ўтиб, Ернинг юзасига етиб келмасдан 1-2 сонияда сўнган. Мазкур ҳолатни Иркутск ва Бурятия республикаси аҳолиси ўтган йилнинг октябрь ойида ҳам кузатишган эди. Ўшанда Байкал кўли устидан учиб ўтган ёрқин яшил рангли метеорит Байкал болиди номини олган эди.






