АсосийJamiyat

​Тошкентда 183 нафар пиёда йўл қоидасини бузганлиги учун жаримага тортилди

'​Тошкентда 183 нафар пиёда йўл қоидасини бузганлиги учун жаримага тортилди'ning rasmi

2017 йилнинг январь-февраль ойларида Тошкентда йўл қоидасига риоя қилмаган 183 нафар пиёда жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан журналистлар учун ташкил этилган брифингда маълумот берилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 138-моддасига асосан пиёда томонидан йўл қоидаларига риоя қилмаслик энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Аввалроқ, 15 мартдан эътиборан ишга тушган йўллардаги кузатув камералари томонидан бир ҳафтада 29 мингта қоидабузарлик аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Бошқа янгиликлар