1

​Жорж Клуни қариялар уйидаги кекса аёлнинг орзусини амалга оширди (Фото)

ДУНЁ 27.03.2017, 10:09
Теглар: Актёр, Голливуд
​Жорж Клуни қариялар уйидаги кекса аёлнинг орзусини амалга оширди (Фото)

Машҳур актёр Жорж Клуни кексалар уйига қилган ташрифи туфайли бағрикенг ва олижаноб инсон эканлигини исботлади, деб хабар берди Prikolno.cc нашри.

Ўтган ҳафта Буюк Британиянинг Рединг шаҳар қариялар уйида яшовчи Пэт Адамс (Pat Adams) ўзининг 87 ёшга тўлишини байрам қилди. Бундан сал илгари у муассасада ўтказилган “Орзунгга етишни ният қил” номли тадбирда иштирок этган эди. Тадбир шартига кўра, қариялар уйида яшовчи ҳар бир одам бирор нарсага эришишни орзу-ният қилиши, муассаса эса уни бажариши лозим эди. Адамс актёр Жорж Клуни билан учрашишни ният қилди.


Шундай қилиб, Жорж Клуни Пэт Адамсни туғилган куни билан қутлаш учун қўлига бир даста гул ва табрик хатини олганча қариялар уйи томон йўл олди. Киноюлдуз кекса аёл билан 15 дақиқа суҳбат қурди.


“Жорж Клуни туғилган куни билан табриклаш учун келганини кўрган Пэт Адамснинг боши кўкка етиб, ўзини жуда бахтли ҳис этди. Жорж Клуни оиласи билан қариялар уйи яқинида яшайди. У “Sunrise” номли қариялар уйида яшовчи кексалардан бир неча маротаба хат олгани туфайли уларни йўқлашга қарор қилди”, деб ҳикоя қилди қариялар уйи ходимларидан бири.

“Биз Пэтнинг орзуси амалга ошганидан жуда мамнунмиз. Жоржнинг табрик хати ва гулдаста билан кириб келганини кўрган кекса аёл жуда ҳам хурсанд бўлди. Актёр ўзининг мазкур ташрифи билан қариялар уйидаги барча кексаларнинг кайфиятини кўтариб, озгина бўлса ҳам ўзларини бахтли ҳис қилишларига ёрдам берди. Жоржга қариялар уйи маъмурияти номидан миннатдорчилик билдирамиз”, деб ёзди “Sunrise” менежери Малколм Хейг (Malcolm Hague) ўзининг пресс-релизида.

Шарҳлар

Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

03.12.2020, 20:22

"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​БОРИС ҒОФУРОВ ОТАСИ БИЛАН АЛОҚАСИ УЗИЛГАНИ ВА 40 ЁШДА ОИЛА ҚУРГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)

26.07.2017, 15:43

Шундай актёрлар борки, уларни экранда кўп кўрмасак-да, ижро этган роллари билан ёдимизда сақланиб қолишади. Бахтиёр Ғафуров. Ўзбек томошабинлари уни кўпроқ Борис Ғафуров сифатида танишади. Спектакль,...
​“ИШДАГИ ИШҚ” ФИЛЬМИ ҚАҲРАМОНЛАРИ БУГУНГИ КУНДА(ФОТО)

11.07.2017, 15:07

Барчамиз бирдек севиб томоша қиладиган “Ишдаги ишқ” фильмининг суратга олинганига 40 йилдан ошди. Бироқ, мазкур фильм ҳамон севимли, ундаги қаҳрамонлар қадрли...Севимли кинокартинамизда роль ижро этган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1