Швециянинг шимолида жойлашган Буден шаҳрида қуролли кучлар ҳарбий ўқув машғулоти ўтказаётган пайтда машқда иштирок этаётган танк музлаган кўлга чўкиб кетди, деб хабар берди Тvzvezda.ru нашри.
Бўлиб ўтган воқеа оқибатида тўрт нафар швед ҳарбийсини совуқ урди, улардан бири оғир аҳволда, ҳушсиз ётибди, яна бир ҳарбий бедарак йўқолди. Айни пайтда қутқарувчилар йўқолган ҳарбийни қидирмоқда. Маҳаллий фавқулодда хизмат ходимлари ва ҳарбийлар танкни қирғоққа чиқариш ишлари билан шуғулланмоқда.






