1

​Қирғизистонда 6 кишидан иборат оила кўчки тагида қолди

ДУНЁ 27.03.2017, 15:14
Теглар: Фожиа, Қирғизистон
​Қирғизистонда 6 кишидан иборат оила кўчки тагида қолди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган туманида содир бўлган кўчки оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Тоғли қишлоқдаги бир оила лой оқими остида қолди. Уйда бўлган 6 киши, шу жумладан 4 нафар бола кўчки тагида қолиб, ҳалок бўлган. Болаларнинг энг кичиги 1,5 ёшда, каттаси эса 7 ёшда бўлган.

Қирғизистон республикаси ФВВнинг берган маълумотига кўра, кўчки ҳамон давом этаётганлиги сабабли қутқарувчилар қидирув ишларини давом эттира олмаяпти. Ҳозирда воқеа жойида 39 нафар қутқарувчи иш олиб бормоқда. Яқин орада жойлашган уйларда яшовчи фуқаролар қишлоқ мактаби ҳудудига эвакуация қилинган. ФВВ уларга махсус палаткалардан жой ажратиб, иссиқ овқат ташкил этган. Мазкур ҳудудда 135 та уй кўчки тагида қолиши хавфи мавжуд. ФВВ мутахассислари бундан катта моддий зарар кўриш мумкинлигини тахмин қилмоқда. “Кўчки ҳамон тўхтамаганлиги боис, қутқарув ишларини амалга оширишнинг иложи бўлмаяпти. Ҳозирча маҳаллий аҳолини бехатар жойга кўчириш ишлари билан бандмиз. Камроқ моддий зарар кўриш учун лой оқимининг ҳаракатини ўрганмоқдамиз”, - деб маълумот берди Ўш вилояти ФВВ бошлиғи Дайир Каримов.

Мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли илгари ҳам ФВВ томонидан кўчки ҳақида огоҳлантирилиб, кўчиш, янги уй қуриш учун ссудалар ажратилганига қарамай, улар кўчишга шошилмаган.







Шарҳлар

⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Қирғизистонга келди. Бу унинг Жапаров давридаги илк ташрифи

09.12.2022, 09:30

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келди. Бу ҳақда "Спутниқ Қирғизистон" хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Россия президентини "Манас" аэропортида Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари...
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича судга чақирилди

02.12.2022, 09:31

Бишкекнинг Первомайский туман суди 2010 йил июнь воқеалари бўйича жиноят ишини кўришда давом этмоқда. Бу ҳақда "24.kg" хабар қилди. Дастлаб судга собиқ президент Алмазбек Атамбаев келтирилди. Судга...
"Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинга ўтиб кетди. Биз ҳатто гугурт заводи ҳам қура олмадик". Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара масаласини кейинга қолдириш мумкин эмаслигини таъкидлади (видео)

17.11.2022, 12:24

Бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон парламентида Ўзбекистон билан чегара бўйича келишувларни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унда президент Садир Жапаров ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1